Линклар

Шимолий Корея ракетасини фазога учирди. Бу ҳақда бир қатор ахборот агентликлари, жумладан, Пхенян телевиденияси ҳам маълумот берди.

Ракета маҳаллий вақт билан соат 7:39 да учирилган айтилмоқда.

Сўнгги хабарларда ракета учирилиши муваффақиятсиз якунланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

"Учирилган ракета бир дақиқадан сўнг океанга қулади", дея хабар берди Япония Мудофаа вазири Наоки Танака.

Шимолий Корея хозирча ракета учирилиши қандай якунлангани хақида расмий маълумот тарқатгани йўқ.

Пхенян ракета Корея Халқ Демократик Республикаси асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан коинотга сунъий йўлдош олиб чиқажагини билдирган эди.

Бироқ Қўшма Штатлар ва хатто Шимолий Кореянинг иттифоқчилари Россия ва Хитой Пхеняннинг узоқ масофали ракетани синовдан ўтказишни тўхтатишга чақиришган эди.
XS
SM
MD
LG