Линклар

Бир қатор мамлакатлар раҳбарлари Сурияни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таклиф этган ўт отишни тўхтатиш режасига тўлиқ амал қилишга чақиришмоқда.
Кофи Аннан бошчилигида эришилган янги ўт отишни тўхтатиш режаси пайшанба куни кучга кирди. Бироқ АҚШ президенти Барак Обама ва Франция президенти Николя Саркози Сурия ҳукуматини бу режани тўлиқ амалга оширмаётгани учун танқид қилишди.
Телефон орқали ўтган ўзаро мулоқотда иккала президент Башар Ассад ҳукуматига нисбатан босимни кучайтириш кераклигини ва мамлакатда бир йилдан бери давом этаётган “шафқатсиз қирғинни” тўхтатиш кераклигини эътироф этишди.
XS
SM
MD
LG