Линклар

logo-print

Катта Саккизлик: Эрон ядровий музокараларга жиддий ёндошиши керак


Катта Саккизлик давлатлари ташқи ишлар вазирлари Эронни яқинда Истанбулда ўтадиган музокарага жиддий ёндошишга чақиришмоқда. Музокарада Техроннинг ядровий режалари мухокама қилинади.

Ташқи ишлар вазирлари Эронни БМТ Хавфслизлик кенгаши ва Атом қуввати бўйича халқаро агентлик олдидаги мажбуриятларини амалга оширмаётгани кескин хавотирларга сабаб бўлаётганини билдиришди.

Расмий Техрон эса Истанбулда ўтадиган музокарага ўз ядровий дастури атрофидаги можарони ҳал қилиш учун “янги” таклифлар билан чиқшини эълон қилди.

Ғарб мамлакатлари Эрон ядровий қурол яратиш устида иш олиб бормоқда, деган хавотирда.

Техрон бу айбловларни инкор қилиб, ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини билдириб келади.
XS
SM
MD
LG