Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:48

УЕФА Украина мехмонхоналаридан норози


Мишел Платини
Мишел Платини
УЕФА раҳбари Мишел Платини Евро - 2012 чемпионати арафасида Украина мехмонхоналарида нархлар кескин кўтарилиб кетганига: “Бу бандитлар ва жиноятчилар иши” дея баҳо берди.

Украина ва Полша 2012 йилнинг ёзида Европа мамлакатлари орасида ўтадиган футбол бўйича чемпионатга мезбонлик қилишади.

Платини Евро 2012 ўтадиган шаҳарлардан бири бўлган Лвовда чиқиш қилар экан, Украинадаги айрим мехмонхоналар хизматлари нархларини 10 баробар оширгани ва улар олдиндан келишилган нархларга амал қилишмаётганини таъкидлади.

УЕФА раҳбари танқидига жавоб берган Украина Бош вазири Борис Колешников ҳукумат “30 кун ичида бу муаммоларни ечишига” ваъда берди.
XS
SM
MD
LG