Линклар

Шимолий Корея 13 апрел куни фазога учирган ракета муваффақиятсизликка учраганини тан олди.

АҚШ ва Жанубий Корея ракета парвози тезда тугаганини, биринчи босқичдан сўнг ракета Жанубий Корея соҳилларидан 165 километр ғарброқда денгизга қулаганини, иккинчи ва учинчи босқич амалга ошмаганини маълум қилди.

Халқаро ҳамжамият Шимолий Кореянинг ракета учиришини қоралади. Катта саккизлик давлатлари мазкур парвоз БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига зид эканини таъкидлади.

АҚШ, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар мазкур ракета парвози ортида Шимолий Кореянинг баллистик ракета синови яширинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG