Линклар

Суриянинг Туркияга чегарадош ҳудудида тўқнашувлар рўй берди


Қуролли тўқнашувлар пайтида вайрон бўлган Ҳомс шаҳридаги бинолардан бири, 2012 йил 10 апрел.

Қуролли тўқнашувлар пайтида вайрон бўлган Ҳомс шаҳридаги бинолардан бири, 2012 йил 10 апрел.

Суриянинг Туркияга чегарадош ҳудудида президент Башар Ал-Ассадга тарафдор кучлар ва исёнчи гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар рўй берди.

Суриялик фаолларга кўра, тўқнашув Туркия чегарасига яқин жойлашган Ҳарбат Ёз қишлоғида содир бўлган.

Бу 12 апрел куни Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчилар ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув кучга кирганидан бери рўй беоган биринчи тўқнашувдир.

Айни пайтда, 13 апрел куни Ню Йоркда БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг тинчлик режасига мувофиқ ўт очишни тўхтатиш келишувига томонлар қандай риоя қилаётганини кузатувчи миссияни Сурияга жўнатиш масаласининг муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG