Линклар

logo-print
Туркманистон пойтахти Ашхбоддаги “Мизан” бизнес марказида 12 апрел куни Ўзбекистон-Туркманистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Учрашувда машинасозлик, энергетика, озиқ-овқат, енгил ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалик ва савдо соҳаларидаги йирик ташкилотлар раҳбарларидан иборат Ўзбекистон делегацияга Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев бошчилик қилди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, сўзлашувда Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорликнинг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, жумладан, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган.

Айни пайтда, пайшанба куни Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг еттинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон-Туркманистон ўртасида савдо ҳажми беш баробарга кўпайган.

Ўзбекистондаги Туркманистон элчиси Султон Пирмуҳамедовга кўра, 2011 йилнинг 11 ойи давомида икки давлат ўртасида савдо ҳажми 189 фоизга кўпайиб, 505,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG