Линклар

Жорий йил биринчи чорагида Хитойда иқтисодий ўсиш секинлашди


Хитой маҳсулотлари экспорт қилинади Шанхай порти.

Хитой маҳсулотлари экспорт қилинади Шанхай порти.

2012 йил биринчи чорагида Хитойда иқтисодий ўсиш 8,1 фоизни ташкил қилди. Бу сўнгги уч йил давомида энг паст кўрсаткич экани айтилмоқда.

Миллий статистика бюроси экспортга кўрсатилаётган “улкан” босимни иқтисодий ўсиш секинлашганининг асосий сабаби қилиб кўрсатди.

Евро ҳудудидаги бўҳрон сабабли Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Европа давлатларига экспорти қисқарди.

Айни пайтда, мамлакат ички бозорда ҳам маҳсулотларга талаб камайди.

Шунга қарамай, таҳлилчилар 2012 йилда Хитой иқтисодиёти саккиз фоизга ўсишини башорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG