Линклар

Ўзбекистон КХШТ ҳарбий машқларида қатнашмайди


КХШТ Бош котиби ўринбосари В. Семериков.

КХШТ Бош котиби ўринбосари В. Семериков.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)нинг Ўзбекистондан бошқа ҳамма аъзоси Арманистонда 3-8 сентябр кунлари ўтказиладиган тезкор кучлар ҳарбий машқларида қатнашишга рози бўлди.

Буни 13 аперл куни КХШТ Бош котиби ўринбосари Валерий Семериков айтганига асосланиб Новости-Армения халқаро ахборот агентлиги хабар қилди.

Семериков Ўзбекистоннинг ҳарбий машқларда иштирок этмаслиги сабабини ошкор қилмади.

КХШТ тезкор кучлари 20 минг аскардан иборат экани айтилади. Унинг қарийб ярми Россия ҳарбийлари ташкил қилади.

Тезкор кучлар тузишдан мақсад ташқи ҳарбий ҳужумни қайтариш, халқаро терроризмга қарши махсус амалиётлар ўтказиш, халқаро уюшган жиноятчиликка қарши кураш, нароктрафика, шунингдек, фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишда фойдаланишдан иборат.

КХШТга Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.
XS
SM
MD
LG