Линклар

Гулноранинг xайрия тадбирлари


Гулнора Каримованинг кейинги икки ой ичида ўтказган тадбирлари саноғи йўқ.

Гулнора Каримованинг кейинги икки ой ичида ўтказган тадбирлари саноғи йўқ.

Гулнора Каримованинг саҳоватпеша тадбирлари кейинги бир ой ичида чандон кўпайди. Бу иштиëқли интилиш ортидаги сабабларга оид тахминлар "Қурултой"га мавзу бўлди.

Кейинги бир ой ичида Ўзбекистонда Гулнора Каримовага нисбат берилган ўндан ошиқ тадбир бўлиб ўтди.

Гулнора Каримова етим ва камбағалларни суннат қилиб, қашшоқ оилаларга никоҳ тўйлари қилиб берди.

Гулнора Каримова 80 дан зиëд ҳунарманднинг санъатини “рўëбга чиқарди”.

Гулнора Каримова шаҳар марказида экологик боғ ташкил қилди. Қўлига белкурак олиб боғ ўртасига “муҳаббат” дарахтини чуқур экди.

Гулнора Каримова Усмон Қуръони деб аталган қадимий китобдан нусха кўчиртириб Дубайда намойиш қилди.

Булар баробарида Гулнора ўз қўшиқларининг янги ифорли гулдастасини ҳам чиқарди.

Бундай тиғиз тадбирлар ўзбекистондаги ëшлар идрокини ишғол қилишга қаратилган, деган фикрни Озодликнинг "Қурултой" эшиттириши қатнашчилари билдирди.

Раҳматжон, Фазлиддин, Абдулла каби ўзбек талаба ëшлари бу тадбирлар тагида Гулнора Каримованинг ўз отаси тахтини эгаллаш нияти ëтганлигини билдиришди.

Суҳроб Исмоилов, Камолиддин Раббимов каби таҳлилчилар эса Гулнора Каримова эҳтимолий келажакда Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлмайди деган фикрда собит қолишди.

Абдулла исмли ўзбек талабаси эса Гулноранинг хайрия тадбирларини "Тилла тарвуз" эртагига ўхшатди.

Эртак қаҳрамони аввалига турнанинг оëғини атайлаб синдиради, кейин уни даволайди. Мақсад тилла тарвузга эга бўлиш.

Эртак сўнгида тарвуз ичидан аждарҳо чиқади...

Қурултойни тўла ҳолда қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG