Линклар

Сурияда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик намойишлар бўлди


Сурия пойтахти Дамашқ ташқарисидаги Дума шаҳарчасида ўтказилган норозилик намойиши, 2012 йил 13 апрел

Сурия пойтахти Дамашқ ташқарисидаги Дума шаҳарчасида ўтказилган норозилик намойиши, 2012 йил 13 апрел

Сурияда ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганининг иккинчи куни, яъни 13 апрелда минглаб суриялик ҳукуматга қарши намойиш ўтказди.

Фаолларга кўра, ҳукумат кучлари намойишни тарқатиш учун ўт очгани оқибатида уч одам ҳалок бўлган.

Баъзи жойларда хавфсизлик кучлари одамларнини тарқатиш учун ҳавога ўқ узган ва намойиш иштирокчиларини калтаклаган.

Шунга қарамай, жума куни Сурия бўйлаб ўт очишни тўхтатиш келишуви кенг миқёсда бузилгани хабар қилинмади.
XS
SM
MD
LG