Линклар

Эрон ва Ғарб давлатлари музокарага ҳозирлик кўрмоқда


Е Ининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К. Эштон ва Туркия ТИ вазири А. Довутўғли, Истанбул, 2012 йил 13 апрел.

Е Ининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К. Эштон ва Туркия ТИ вазири А. Довутўғли, Истанбул, 2012 йил 13 апрел.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати яширинча ядровий бомба тайёрлашга уринаётганликда гумон қилинган Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари билан Эрон ўртасидаги музокаралар 14 апрел куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиши режаланган.

Музокаралар бошланиши арафасида Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон 13 апрел куни Истанбулда Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли билан учрашди.

Таҳлилчилар Истанбул учрашуви Эрон ва халқаро ҳамжамият ўртасида келишувга эришиш учун катта имконият эканини айтмоқда.

Исроил агар вазият шундай давом этса, Эроннинг ядровий объектларини бомбардимон қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Бунга жавобан Эрон нефт ташиладиган Ҳормуз бўғозини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG