Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:32

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяни ракета синови учун қоралади


Американинг БМТдаги элчиси Сюзан Райз Хавфсизлик кенгаши “Шимолий Кореянинг ракетани синовда ўтказиш харакатларини қоралашини" айтди.

Мазкур синов БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларига зид эканини айтган Сюзан Райз Кенгаш бу борада қандай чоралар кўриши ҳақида гапириш эрта эканлигини таъкидлаб ўтди.

Халқаро ҳамжамиятнинг танқидига қарамай, Шимолий Корея пайшанба куни ракетасини фазога учирган эди. Бироқ 13 апрел куни учирилган ракета мувафаққиятсизликка учрагани айтилмоқда.

АҚШ, Жанубий Корея ва бошқа давлатлар мазкур ракета парвози ортида Шимолий Кореянинг баллистик ракета синови яширинган бўлиши мумкинлигини тахмин қилаётган эди.
XS
SM
MD
LG