Линклар

Усама бин Ладин бевалари ва қизлари келаси ҳафта Покистондан Саудия Арабистонига депорт қилинади. Бу ҳақда Бин Ладин оиласи адвокати хабар берди.

Покистон суди Бин Ладиннинг бева қолган уч рафиқаси ва икки қизини мамлакат ҳудудида ноқонуний яшаб келганликда айблаб, уларни 45 кунлик уй қамоғига ҳукм қилган эди.

"Бин Ладин оиласи 18 апрел, яъни ушбу ҳукм ўз якунига етганидан сўнг Саудия Арабистонига чиқариб юборилиши кутилмоқда", деди адвокат Муҳаммад Амир Ҳалил.

Бирничи рақамли террорист деб эътироф этилган Усама бин Ладин 2011 йилнинг май ойида Покистонда ўтказилган АҚШ харбий амалиётида йўқ қилинган эди.
XS
SM
MD
LG