Линклар

Истанбулда Эроннинг ядровий дастури бўйича музокара бошланади


ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон ва Туркия ТИ вазири А.Довутўғли.

ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси К.Эштон ва Туркия ТИ вазири А.Довутўғли.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати вакиллари ўртасида Теҳроннинг ядровий дастури борасида 14 апрел куни музокаралар бошланади.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий бомба тайёрлашга уринаётганликда гумон қилиб келмоқда.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаб келмоқда.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари билан Эрон ўртасидаги музокаралар бошланиши арафасида 13 апрел куни Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли билан учрашди.

Таҳлилчилар Истанбул учрашуви Эрон ва халқаро ҳамжамият ўртасида келишувга эришиш учун катта имконият эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG