Линклар

Сурияда ўт очишни тўхтатиш келишувига томонлар қандай риоя қилаётганини кузатувчи БМТ ҳарбийлари миссиясининг биринчи гуруҳини Сурияга жўнатиш ҳақидаги резолюция 14 апрел куни БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилади.

БМТ ва Араб Лигаси махсус вакили Кофи Аннаннинг матбуот котиби Аҳмад Фавзи Женевада ўтказилган матбуот анжуманида БМТнинг 10 – 12 кишидан иборат биринчи кузатувчилар гуруҳи Сурияга имкон қадар тез жўнаб кетиш учун шай турганини маълум қилди.

Айни пайтда, жума куни минглаб суриялик ҳукуматга қарши намойишда қатнашди.

Хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасидаги тўқнашувлар пайтида уч киши нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG