Линклар

logo-print

Афғонистон: Салоҳиддин Раббоний Олий тинчлик кенгаши раиси бўлди


Афғонистон Олий тинчлик кенгашининг собиқ раиси Б.Раббоний.

Афғонистон Олий тинчлик кенгашининг собиқ раиси Б.Раббоний.

Афғонистон ҳукумати Салоҳиддин Раббонийни Афғонистон Олий тинчлик кенгаши раиси этиб тайинлади.

Кенгашнинг олдинги раиси, яъни, Салоҳиддиннинг отаси Бурҳониддин Раббоний ўтган йил сентябр ойида Кобулдаги уйида суиқасд қурбони бўлган эди.

Ҳозир Салоҳиддин Раббоний Афғонистоннинг Туркиядаги элчиси лавозимида ишламоқда.

Афғонистон Олий тинчлик кенгаши Толибон ҳаракати билан музокараларни йўлга қўйиш мақсадида президент Ҳамид Карзай фармонига мувофиқ тузган.
XS
SM
MD
LG