Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ангрен” махсус индустриал зонаси барпо этиш тўғрисидаги фармонни 13 апрел куни имзолади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, ушбу зона юқори қўшимча қийматга эга рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий, юксак технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ташил этилмоқда.

Махсус индустриал зонада Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини ошириш кўзланган.

Мақсад жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва жаҳон бозорларида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, хорижий, биринчи галда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Бу ҳудудда фаолият юритадиган корхоналарга солиқ бўйича имтиёзлар берилади. Жумладан, саноат ҳудудидаги корхоналар даромад, мулк, социал инфраструктура яратиш ва ободонлашитириш, йўл солиқларидан батамом озод этиладилар.

Ангрен индустриал зонаси Ўзбекистонга мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотлар ва ускуналарни олиб киришса, божхона тўловларини тўлашда ҳам имтиёзга эга бўлади.

Ўзбекистон раҳбари 2008 йил 2 декабр куни Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд ташкил этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Президент имзолаган аввалги ва кейинги фармонларда иккала индустриал ҳудудининг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этиши ва бу муддат кейинчалик узайтирилиши мумкинлиги билдирилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG