Линклар

logo-print
Дунё бўйлаб минглаб одам “Титаник” кемаси сувга ғарқ бўлганининг 100 йиллигига бағишланган маросимларда иштирок этди.

1912 йилнинг 10 апрел куни Англиянинг Саусҳэмптон портидан Америкага йўл олган “Титаник” кемаси бортида 2 минг 208 нафар йўловчи ва экипаж аъзоси бўлган.

1912 йил 14 апрел куни тунда “Титаник” улкан айсбергга урилиб 15 апрел куни эрталаб океанга ғарқ бўлган.

Фалокат оқибатида 1 минг 500дан ортиқ одам нобуд бўлган.

100 йил ўтиб, бортида тарихчилар ва “Титаник” қурбонлари яқинлари бўлган “Балморал” номли кема Британиянинг Нюфаундленд қирғоғидан 640 километр наридаги ҳалокат жойига сузиб кетмоқда.

Сешанба куни Ню Йоркдан йўлга чиққан бошқа кема ҳам ҳалокат жойига етиб келиб, “Титаник” чўккан жойда учрашиши ва хотира маросими ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG