Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия ҳукумати кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўт очишни тўхтатиш келишувига қандай риоя қилаётганини кузатувчи дастлабки БМТ ҳарбий кузатувчилари гуруҳини Сурияга жойлаштиришга рухсат берувчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

БМТнинг 2042 рақамли резолюцияси 30 нафар қуролсиз кузатувчини бир неча кун ичида Сурияга жўнатишни назарда тутган.

Тўлиқ мандатга эга бўлган янги резолюцияда ҳарбий кузатувчилар миссияси 200 кишидан кўп бўлиши режаланган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс агар Сурия ҳукмати зўравонликни тўхтатмаса, Хавфсизлик кенгаши “қўшимча чоралар” масаласини кўришини айтди.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режасига мувофиқ Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 9 апрел куни кучга кирган.
XS
SM
MD
LG