Линклар

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати расмийлари Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар олиб бориш учун шанба куни Истанбул шаҳрида ўтказган учрашув ўз якунига етди.

Учрашувда қатнашган икки тараф вакиллари музокараларни “самарали ва ижобий муҳитда” ўтганини таъкидлашмоқда.

Музокаралар якунида тарафлар келаси ойда Бағдод шаҳрида учрашув ўтказишга келишиб олишди, бироқ эришилган конкрет келишувлар ҳақида хозирда бирор тайинли гап айтилгани йўқ.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий бомба тайёрлашга уринаётганликда гумон қилиб келмоқда.

Эрон эса ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаган.

Эрон ўз ядровий дастури борасида кўпроқ ҳамкорлик қилиш ҳақидаги БМТ талабини бажармаса, ЕИ бу мамлакатдан нефт сотиб олишни таъқиқлаш орқали жорий этилган санкцияларни янада кучайтиришни режалаган.
XS
SM
MD
LG