Линклар

logo-print

Шимолий Кореяда мамлакат асосчиси Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги байрам қилинмоқда.

Байрам муносабати билан бугун пойтахт Пхеняндаги Ким Ир Сен мақбараси олдида ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Унда КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг набираси, ўтган йил охирида отаси Ким Чен Ир вафотидан сўнг ҳокимият тепасига келган янги лидер Ким Чен Ун биринчи марта омма олдида нутқ сўзлади.

- Мен буюк ўртоқларимиз Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирга (ўз бобоси ва отасига – таҳр.) самимий ҳурматимни изҳор қиламан, - деган Ким Чен Ун “биз охиригача ғалаба қозонамиз” дея қўшиб қўйди.

Ўз нутқи давомида ёнидаги матндан қарийб кўз узмаган ёш лидерни ҳарбийлар оломони хуш-хандон ҳайқириқлар ва узун умр тилаш билан олқишлаб турди.

30 ёшли Ким Чен Ун ўтган жума (13 апрел) куни КХДР Мудофаа қўмитаси раҳбари этиб сайланган ва шу тариқа мамлакатдаги бутун ҳокимият унинг қўлига ўтган.

Пайшанба куни Пхенян Ким Ир Сен таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан коинотга сунъий йўлдош олиб чиқиши айтилган рекатани учирган эди, бироқ ракета учирилиши муваффақиятсиз якунланганди.

- Душманларимиз сунъий йўлдош учирилишида муваффақиятсизликка учраганимиздан хурсанд бўлишди, албатта. Бироқ Ким Чен Уннинг оқилона раҳбарлиги остида биз янги сунъий йўлдошни шубҳасиз учирамиз ва бутун оламга уларнинг бугунги хурсандчиликлари қайғуга айланишини кўрсатиб қўямиз, - дея иқтибос келтиради кореялик ҳарбийларнинг биридан vesti.ru.

Бугун таваллуд куни нишонланаётган Ким Ир Сен Шимолий Корея давлати ва Чучҳе ғояси асосчисидир. У мамлакатни 1948 йилдан 1994 йилгача бошқарган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG