Линклар

logo-print
Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов ўғли автомобил авариясига учраган вазирни ишдан бўшатди.

Ўғлининг аварияга учрагани учун лавозимидан бўшатилган мулозим Энергетика ва Саноат вазири Ёрмуҳаммад Ўразқулиев эканлиги айтилмоқда.

Маҳаллий телевидение орқали кўрсатилган ҳукумат йиғилишида президент Бердимуҳамедов “айрим расмийлар болаларининг тарбиясига етарлича эътибор бермаётгани”ни айтди.

Ишдан олинган вазир Ўразқулиев оиласини “Туркманлар таянчи” ўгитлари асосида тарбиялай олмагани учун президентдан кечирим сўрагани ҳам телекўрсатувда кўрсатилган.

“Арқадағ”, яъни “Туркманлар таянчи” мақоми Қурбонқули Бердимуҳамедовга 2011 йили берилган эди.
XS
SM
MD
LG