Линклар

Афғонистон полициясининг тўрт ходими портлаш қурбони бўлди


Афғонистон шарқида амалга оширилган портлаш оқибатида тўрт нафар полиция ходими ҳалок бўлди.

Каписа вилояти маъмурияти расмийси Ғоис Ғадери нобуд бўлганлар орасида маҳаллий полиция бошлиғи Жон Оға Файз ҳам борлигини айтди.

Ҳужум айнан полиция бошлиғи Файзга қарши уюштирилгани тахмин қилинмоқда.

Узоқдан бошқариладиган бомба вилоят маркази Маҳмудлак шаҳрида полиция автомобиллари ўтиб кетаётган пайтда портлатилган.
XS
SM
MD
LG