Линклар

Сурия мухолифати ҳукумат кучлари якшанба куни Ҳомс шаҳри туманларини минамёт ва оғир қуроллардан ўққа тутганини иддао қилди.

Бу хабар ҳозирча мустақил маънбалар томонидан тасдиқланмади.

Лондондаги суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари якшанбага ўтар кечаси Алеппо шаҳрида ҳукумат кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида жанглар рўй берганини хабар қилди.

14 апрел куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзоси Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида 12 апрелда кучга кирган келишувга томонлар қандай риоя қилаётганини кузатиш учун 30 нафар қуролсиз кузатувчилар гуруҳини Сурияга жўнатиш ҳақидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG