Линклар

Гранатамёт ва автоматлар билан қуролланган жанггарилар Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Банну шаҳри қамоқхонасига якшанба куни эрталаб ҳужум қилгани натижасида қарийб 400 маҳбус қочиб кетди.

Покистон расмийларининг Озодликка айтишича, жанггарилар собиқ президент Парвез Мушаррафга қарши суиқасд уринишида иштирок этган Аднан Рашидни озод қилиш мақсадида қамоқхонага ҳужум қилган.

Покистон полициясига кўра, ҳужум пайтида 384 маҳбус қамоқдан қочишга муваффақ бўлган.

Толиблар матбуот вакили Асим Маҳсуд ҳужумни толиблар амалга оширганини иддао қилди.

Маҳсуд қамоқхонага уюштирилган ҳужумда 150га яқин “худкуш” иштирок этганини айтди.
XS
SM
MD
LG