Линклар

Москвада Ўзбекистон фуқароси “Газел” автомобилида Йўл партул хизмати ходимини уриб кетди.

РИА Новости ахборот агентлиги хабарига кўра, автоинспектор дарҳол касалхонага олиб кетилган.

Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 14 апрел куни “Газел” ҳайдовчиси автомобилни бошқара олмай, йўл четида туриб авария ҳодисани расмийлаштираётган инспекторни, сўнгра унинг Chevrolet Lanos русумидаги хизмат автомобилини уриб кетган.

Зеленоград кўчасида рўй берган ушбу воқеа бўйича текширув олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG