Линклар

Афғонистон пойтахтининг дипломатик идоралар жойлашган марказий қисмида якшанба куни бир неча портлаш ва отишмалар рўй берди.

Портлашлар Кобулнинг хавфсизлик чоралари кучайтирилган қисмида, яъни, президент саройи, АҚШ, Германия, Британия элчихоналари, АҚШ ҳарбий базаси, шунингдек, БМТ ва НАТО идоралари жойлашган ҳудудга яқин жойда амалга оширилган.

Асосий нишон қайси бино бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Ҳужум оқибатида талафот кўрилгани ҳақида маълумот тарқатилмади.

Франс пресс ахборот агентлиги Кобулнинг бошқа қисмида жойлашган парламент биноси яқинида ҳам портлашлар содир бўлганини хабар қилди.

Афғонистон пойтахтида амалга оширилган ҳужумлар учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Айни пайтда, толиблар 15 апрел куни Жалолобод аэропорти яқинида ва Гардез шаҳрида содир этилган портлашлар учун ҳам масъул эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG