Линклар

logo-print

Беларус мухолифатининг яна бир аъзоси озод этилди


Беларус мухолифати аъзоси Д.Бондаренко, Минск, 2012 йил 15 апрел.

Беларус мухолифати аъзоси Д.Бондаренко, Минск, 2012 йил 15 апрел.

Беларус мухолифати аъзоси Дмитрий Бондаренко 15 апрел куни қамоқдан озод қилинди.

Бир кун олдин Ташқи ишлар вазири собиқ ўринбосари, 2010 йилги сайловда президентликка номзод бўлган Андрей Санников озодликка чиқарилган эди.

Санниковнинг сайловолди кампаниясида ишлаган Бондаренко 2011 йил апрелида икки йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Санников ва Бондаренко 2010 йилги президент сайловидан кейин 19 декабрда уюштирилган оммавий намойишда иштирок этгани учун судланган.

Ўшанда улар Беларусдаги президентлик сайлови натижалари сохталаштирилганини даъво қилганди.

Европа Иттифоқи Беларус ҳукуматини сиёсий маҳбусларни қўйиб юборишга чақириб, Минскка босимни кучайтириш мақсадида Беларус ҳукуматининг айрим аъзоларига виза чеклови жорий қилган.
XS
SM
MD
LG