Линклар

logo-print
15 апрел куни туш пайтида Афғонистон пойтахтининг дипломатик идоралар жойлашган марказий қисмида бир неча портлаш ва отишмалар рўй берди.

Портлашлар Кобулнинг хавфсизлик чоралари кучайтирилган қисмида, яъни президент саройи, АҚШ, Германия, Британия элчихоналари, АҚШ ҳарбий базаси, шунингдек, БМТ ва НАТО идоралари жойлашган ҳудудга яқин жойда амалга оширилган.

Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати матбуот котиби Лутфилла Машъал Афғонистон шарқидаги Гардез ва Жалолобод шаҳарларида жанггарилар уюштирган ҳужум бартараф қилингани, аммо Пули-Алам ва Кобулда тартибсиз отишмалар давом этаётганини билдирди.

Машъал хавфсизлик кучлари ҳужумларда қанча жанггари иштирок этганини ва қанча талафот кўрилганини ҳозирча аниқлай олмаганини айтди.

- Амалиётлар тугаганидан сўнг Халқаро коалиция ва Афғонистон хавфсизлик кучлари талафотлар кўлами ва ҳужумда қанча исёнчи иштирок этганини аниқлайди, - деди Лутфилла Машъал.

Лўгар вилоятининг Пули-Алам шаҳри расмийлари 15 апрел кунги тўқнашувда уч худкуш ўлдирилгани, хавфсизлик ходимларидан тўққиз киши яраланганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG