Линклар

Ўт очишни тўхтатиш келишувини кузатиш учун БМТ юбораётган 30 ҳарбий кузатувчининг олти нафар Сурияга етиб келди.

Бир йилдирки, Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режасига мувофиқ, Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 9 апрел куни кучга кирган эди.

Бироқ Сурия мухолифати якшанба куни Ҳомс шаҳри туманлари ҳукумат кучлари тарафидан миномёт ва оғир қуроллардан ўққа тутганини иддао қилди.

Бу хабар ҳозирча мустақил маънбалар томонидан тасдиқланмади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг шанба куни бир овоздан маъқуллаган резолюцияси 30 нафар қуролсиз кузатувчини бир неча кун ичида Сурияга жўнатишни назарда тутган.
XS
SM
MD
LG