Линклар

Тел-Авив халқаро аэропортига учиб келган қирқдан зиёд Фаластин тарафдори Исроил ҳудудига киритилмади.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Исроил ҳукумати авиаширкатларга мамлакатга кириши маън этилган 1200 дан зиёд фаоллар рўйхатини берган.

"Агар фаоллар Исроилга учиб келса, авиаширкатлар уларни депортация қилиш чиқимларини ўз зиммасига олишади", дейди хукумат вакили.

Аксарият ташкилотчиларининг айтишича, Европа бўйлаб қарийб 1200 нафар Фаластин тарафдори Исроилга учиш учун билет сотиб олишган.

Фаоллар Ғарбий соҳилдаги Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларига ташриф буюриб, у ерда халқаро мактаб ва музей очишни режалаштиришган.
XS
SM
MD
LG