Линклар

“Титаник” кемасининг сувга тушириш маросимига олинган, бироқ ишлатилмаган билет аукционда 56 250 долларга сотилди.

Нью Йоркда ўтган кимошдида чўкиб кетган “Титаник” пассажир лайнери бортидан олинган меню ҳам сотилди. Унинг нархи 31250 долларни ташкил қилди.

Аукцион давомида “Титаник” экипажи ёрдам сўраб юборган телеграмма ҳам ўз эгасини топди.

Ушбу аукцион дунё бўйлаб “Титаник” кемаси сувга ғарқ бўлганининг 100 йиллигига бағишланиб ўтказилаётган маросимлардан биридир.

“Титаник” 1912 йил 14 апрел куни тунда улкан айсбергга урилиб, 15 апрел куни эрталаб океанга ғарқ бўлган.

Фалокат оқибатида 1 минг 500 дан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG