Линклар

Суриянинг Туркияга яқин қисмида тўқнашувлар бўлди


Бугун Суриянинг Туркияга чегарадош Идлиб вилоятида ҳукумат ҳарбийлари билан қуролли мухолифат ўртасида қақшатқич тўқнашувлар бўлиб ўтди.

Ҳукумат кучлари Хомс шаҳрининг Башар Асад режимига мухолифлар назорати остида қолаётган бир неча маҳалласини ўққа тутди.

Бу ҳақда Сурия инсон ҳуқуқларини назорат қилиш маркази маълумот тарқатди.

Бу хабарлар пайдо бўлишидан олдин ўт очишни тўхтатиш келишувини кузатиш учун БМТ юбораётган 30 ҳарбий кузатувчининг олти нафар Сурияга етиб келган эди.

БМТ ва Араб Лигасининг махсус вакили Кофи Аннан таклиф қилган тинчлик режасига мувофиқ, Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 9 апрел куни кучга кирган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг шанба куни бир овоздан маъқуллаган резолюциясида 30 нафар қуролсиз кузатувчини бир неча кун ичида Сурияга жўнатиш назарда тутилган.

Бир йилдирки, Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG