Линклар

Жанаўзен судида айбланувчилар айтганидан қайтди


Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар иштирокчилари устидан шу шаҳарда ўтказилаётган суд жараёнида айбланувчилар тергов давомида берган кўрсатмаларини инкор этмоқдалар.

Бу ҳақда бугун Алматида ўтказилган матбуот анжуманида Жанаўзен воқеаларини ўрганиш учун тузилган жамоатчилик комиссияси аъзоси, мухолифатдаги “Эркин сўз” газетаси бош муҳаррири Гулжан Ергалиева хабар қилди.

Ергалиевага кўра, айбланувчилар яқинларига зарар етказиш тўғрисида терговчилар таҳдид қилгани ҳақда ҳам баёнот берганлар.

Ўтган йилнинг декабрида Жанаўзенда бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар давомида 15 киши ҳалок бўлган ва 100 дан зиёди яраланган эди ва мазкур бўйича 37 киши судга тортилган.
XS
SM
MD
LG