Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:43

Ўзбекистон Тожикистонга газ узатишни қайта бошлади


Давлатга қарашли “Ўзбекнефтгаз” ҳолдинг компаниясининг ўз расмий сайтида маълум қилишича¸ 16 апрелдан Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ узатишни қайта йўлга қўйган.


“Ўзтрансгаз” ва “Тожиктрансгаз” ширкатлари ўртасида 2012 йилнинг 11 апрелида имзоланилган келишувга кўра¸ 16 апрел куни соат 00-00 дан бошлаб Тожикистон Республикасига табиий газ узатиш қайта бошланди”¸ дейилади “Ўзбекнефтгаз” расмий баëнотида.

Ўзбекистон ҳукумати жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тожикистонга табиий газ узатишни тўхтатган эди.

Табиий газ узатилишининг тўхтатилиши Душанбе ва Тошкент ҳукуматлари ўртасида йиллардан бери сақланиб қолаëтган кескинликни кучайтирган ва Тожикистон Бош вазири Оқил Оқилов 31 март куни ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиëевга расмий мактуб билан мурожаат қилган эди.

Бу мактубда Душанбе ҳукумати раҳбари қатор муаммолар¸ хусусан Тожикистонга табиий газ узатиш тўхтатилишига оид изоҳ сўраган эди.

4 апрел куни Оқилов мактуби¸ аниқроғи унда тилга олинган муаммолар юзасидан бирма-бир изоҳ берган Шавкат Мирзиëев¸ Ўзбекистоннинг Тожикистонга табиий газ узатишни тўхтатиши масалaсига келганда “Ўзтрансгаз” ширкатининг “Тожиктрансгаз” ширкати билан келишувда кафолатланган 45 миллион куб метр газни аллақачон етказиб бўлганини эслатиб қўйган эди.

Тожикистонга газ еткизиб берадиган қувурлар кўзи боғланган айни кунда “Ўзбекнефтгаз”нинг шўъба корхонаси бўлмиш “Ўзтрансгаз” 2012 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Хитойга табиий газ узатиш йўлга қўйилганини маълум қилган эди.

Ҳозирча ўзбек газини Тожикистонга узатишни қайта бошлашнинг қандай шартлар ва нарх асосида¸ қанча муддатга тиклангани ҳақида маълумот йўқ.

Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб берадиган ягона мамлакат ва ўзбек гази асосан бир неча ўн йилдан бери Тошкент эътирозига сабаб бўлиб келаëтган Турсунзодадаги алюминий заводи эҳтиëжига ишлатилади.

Ўтган йил Душанбе ва Ашхобод ҳукуматлари ўзаро газ савдосига оид келишувни имзолаган¸ аммо Тошкент раҳбарияти техник сабаблар боис¸ туркман газининг ўз ҳудуди орқали транзит қилиниши имконсиз эканини билдиргач¸ бу келишув ижроси амалга кўчмай қолган эди.
XS
SM
MD
LG