Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик кенгашида бугун Пхеньян масаласи


South Korea -- A man watches a TV screen showing a graphic of North Korea's rocket launch at a train station in Seoul, 13Apr2012

South Korea -- A man watches a TV screen showing a graphic of North Korea's rocket launch at a train station in Seoul, 13Apr2012

Бугун БМТ Хавфсизлик кенгашида Шимолий Кореянинг ракета учириши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинади. Хабарларга қараганда, йиғилишда Шимолий Кореянинг ҳаракатларини қорловчи янги резолюция қабул қилинади.

Корея халқ демократик республикасининг 13 апрел куни ракета учиришга қилган ҳаракати муваффақиятсизлик билан якунланди. Ракета парвоз бошланганидан бир дақиқа ўтгач портлаб кетди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореянинг бу ҳаракатини кескин қоралаб, унинг ўз зиммасига олган мажбуриятлари ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгаши икки резолюция талабларини бузиш, деб баҳолади.

Шимолий Корея баёнотича, ракета космосга илмий тадқиқотлар ўтказишда фойдаланиладиган сунъий йўлдош олиб чиқиши керак эди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Шимолий Корея баллистик ракетани синовдан ўтказмоқчи эканлиги тўғрисида баёнот бергандилар.
XS
SM
MD
LG