Линклар

logo-print

Теҳрон уранни бойитиш жараёни юзасидан музокараларга тайёр


Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий

Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий

Эрон ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳийнинг бугунги баёнотига кўра, Теҳрон уранни бойитиш устида тадқиқотлар ўтказиш ҳуқуқидан воз кечмоқчи эмас.

Айни пайтда, Солиҳийга кўра, Эрон бу жараённинг даражалари юзасидан муҳокамаларда қатнашишга тайёр.

Ташқи ишлар вазири Эроннинг Jam-e Jam телеканалига берган интервьюси чоғида айтишича, бу масала Эроннинг ядровий дастури бўйича ўтказилаётган музокараларнинг 23 май куни Бағдодда ўтажак навбатдаги раундида кўтарилиши мумкин.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси ва Германия вакилларининг Эрон делегацияси билан мазкур масала юзасидан охирги учрашуви шанба куни Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Истанбул учрашувини фойдали ва конструктив, деб баҳолади.

Халқаро ҳамжамият Эроннинг яширин равишда ядровий қурол яратмаётганига ишонч ҳосил қилмоқчи. Теҳрон эса, ядровий дастуридан тинч мақсадлар кўзланганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG