Линклар

Афғонистон ҳукумати вакилининг қўлга олинган жанггарилардан бири сўроққа тутилгандан кейин берган баёнотга қараганда, пойтахт Кобул ва мамлакатнинг бошқа уч шаҳрида ҳукуматга қарашли объектларга қилинган ҳужумлар ортида Жалолиддин Ҳаққонийнинг “Ал-Қайда”га алоқадор террорчилар тармоғи жанггарилари турибди.

Кобулдан олинган хабарларга қараганда, кеча содир этилган ҳужумлар ва портлатишлардан сўнг бошланган қуролли тўқнашувлар якунига етган.

Портлашлар Кобулнинг хавфсизлик чоралари кучайтирилган қисмида, яъни президент саройи, АҚШ, Германия, Британия элчихоналари, АҚШ харбий базаси, шунингдек, БМТ ва НАТО идоралари жойлашган худудга яқин жойда амалга оширилган.

Бу толибларнинг сўнгги олти ой ичидаги энг йирик ҳужумларидан бири, деб айтилмоқда.

Афғонистон ички ишлар вазири Бисмуллоҳ Муҳаммадийнинг душанба кунги баёнотига кўра, 36 жанггари ўлдирилган. Ҳукуматга қарашли хавфсизлик кучларидан 8 киши ўлган, 40 нафари яраланган. Шунингдек, тинч аҳолидан 3 киши ҳалок бўлган, 25 киши яраланган.

АҚШ ва Европа Иттифоқи жанггарилар ҳужумларини кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG