Линклар

logo-print

Ҳиндистон ғарбида 250 киши вайрона остида қолди


Ҳиндистоннинг ғарбидаги Жаландхар шаҳрида кўрпа-тўшак тикувчи фабриканинг уч қаватли биноси қулаб, 250 дан зиёд киши унинг вайроналари остида босилиб қолди.

Воқеа содир бўлган жойда қутқарувчилар ишламоқда.

Вайроналар остидан 35 киши қутқариб олингани, улар касалхонага ётқизилгани бугун куннинг биринчи ярмида хабар қилинган эди.

Маҳаллий расмийлар қилган баёнотларга кўра, бинонинг қулашига қозонхонада содир бўлган портлаш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG