Линклар

Жаҳон банкига янги раҳбар сайланди


Жим Ёнг Ким Жаҳон банки лавозимига шу йил 1 июлидан киришиши кутилмоқда.

Жим Ёнг Ким Жаҳон банки лавозимига шу йил 1 июлидан киришиши кутилмоқда.

Америкалик профессор Жим Ёнг Ким Жаҳон банкига янги раҳбар этиб сайланди.

Бу ҳақдаги қарор кеча Жаҳон банки директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган.

Асли кореялик бўлган 52 ёшли жаноб Ким шу йил 1 июлида ваколат муддати тугайдиган Роберт Зеллик ўрнига келади.

Жаҳон банки раҳбарлиги лавозимига Жим Ёнг Кимдан ташқари Нигерия молия вазири Нгози Оконжо-Ивеала ҳам даъвогарлик қилганди.

Жим Ёнг Ким номзодини Европа Иттифоқининг қатор давлатлари, Япония, Канада, Россия каби мамлакатлар вакиллари қўллаган.
XS
SM
MD
LG