Линклар

Норвегия пойтахти Ослода 77 кишининг ҳаётига зомин бўлган террорчилик хуружларини амалга оширмиш Андерс Брейвик устидан маҳкама давом этмоқда.

Кеча бошланган суд чоғида Брейвик ўзини айбдор деб тан олмаслигини ва у амалга оширган ҳаракатлар террорчилик хуружлари эмас, балки “ўз-ўзини мудофаа қилиш” бўлганини айтган. Шунингдек, у Европани Ислом ва кўп маданиятлиликдан қутқариш учун курашаётганини ҳамда Ослодаги судни легитим деб тан олмаслигини билдирган.

32 ёшли Брейвик устидан маҳкама бугун давом этади.

Агар суд Андерс Брейвикни айбдор деб топса, у 21 йилга қамалиши мумкин.
XS
SM
MD
LG