Линклар

Тожикистонда “Қорбобо”ни ўлдирганлар судланмоқда


Душанбе шаҳар судида қорбобо кийимидаги Тожикистон фуқаросини ўлдирган шахслар устидан маҳкама бошланди.

24 яшар Парвез Давлатбеков ўтган йил 31 декабр куни Душанбе шаҳридаги қариндошларига “сюрприз” қилиш учун қорбобо кийимида уларнинг уйига кирган пайтда пичоқлаб ўлдирилган.

Қотилликда саккиз нафар йигит, жумладан, бир ўсмир айбланмоқда.

Бу воқеа Тожикистон ва унинг ташқарисида қотиллик диний асосда содир этилгани тўғрисидаги баҳсларга сабаб бўлди.

Расмийлар қотиллик диний асосда содир этилмаганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG