Линклар

Кемерова вилоятининг наркотикларга қарши кураш бўйича Анжеро-Судженск туманлараро бўлими ходимлари Яя қишлоғидаги ташландиқ уйда рўйхатдан ўтмай яшаётган Ўзбекистон фуқаросидан 4,2 килограмм нашани тортиб олиб мусодара қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, исми ошкор қилинмаган 51 яшар Ўзбекистон фуқароси пул ишлаш учун дурадгор сифатида Россияга борган.

Бироқ 2011 йил март ойидан бери унда ишлаш учун рухсатнома бўлмаган ва ҳеч қаерда ишламаган.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари унга нисбатан РФ Жиноят кодексининг 2-қисми, 228-моддаси, яъни, йирик миқдорда норкотикларни ноқонуний сақлаш бўйича жиноий иш қўзғатди.

Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG