Линклар

logo-print

ХВЖ аъзо давлатлардан $400 миллиард кредит сўради


Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбари К.Лагард.

Халқаро Валюта Жамғармаси раҳбари К.Лагард.

Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) аъзо давлатларни жамғарманинг тараққиёт дастурлари учун 400 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишга чақирди.

ХВЖ раҳбари Кристин Лагарднинг ушбу чақириғи ташкилотга аъзо давлатлар Молия вазирлари ва Марказий банк раисларининг 20 апрел куни Вашингтонда бўладиган учрашуви арафасида, немис матбуотига берган интервюсда чоп этилди.

Ундан олдин Лагард евро ҳудудидаги қарзлар билан боғлиқ бўҳронни бартараф қилишда ёрдам бериш учун 500 миллиард доллар керак бўлишини айтган эди.

Лагарднинг чақириғига жавобан сешанба куни Япония ХВЖга 60 миллиард доллар қарз ажратишни ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG