Линклар

Германияда ЎИҲга аъзоликда гумон қилинган шахс қўлга олинди


Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги ЎИҲ аъзолари.

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги ЎИҲ аъзолари.

Германия Бош прокуратураси террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган 27 яшар Германия фуқароси К.Аҳмадни қўлга олди.

РИА Новости агентлигига таяниб, Rapsinews.ru сайтининг маълум қилишича, К.Аҳмад Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг экстремистик фаолиятига алоқадорликда ҳам гумон қилинмоқда.

Германиядан ташқари Ливия фуқаролигига эга бўлган К.Аҳмад 14 апрел куни Кёлн/Бонн аэропортида ушланган.

Германия прокуратураси маълумотига кўра, К.Аҳмад 2010 йилдан бери Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоси бўлган.

У Ҳаракатни молия билан таъминлаш ҳамда ташкилотга янги аъзолар жалб қилиш билан шуғулланганлакда гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG