Линклар

logo-print

Ўзбек жамиятида кўпхотинлиликка эҳтиёж борми?

  • Садриддин Ашур

Иккинчи ва учинчи хотинга уйланаëтганлар одатда расмий эмас¸ шаръий никоҳдан ўтиш билан чекланадилар..

Иккинчи ва учинчи хотинга уйланаëтганлар одатда расмий эмас¸ шаръий никоҳдан ўтиш билан чекланадилар..

Баҳс майдонининг бугунги сонида ўзбек жамиятида аста-секин урф бўлиб бораётган кўпхотинлилик мавзуси муҳокама қилинади.

Март ойида Сурхондарё вилояти Музрoбод туман Халқ таълими бўлими мудири Ёқуб Нормуродов кўп хотинлиликда айбланиб, судга тортилгани ҳақида Озодлик хабар берди.

Шунингдек, ўтган йил давомида бир қанча лавозимли шахслар кўпхотинлиги боис ўз мансабларидан бўшатилган.

Кўпхотинлилик ўзбек жамиятида яширин тарзда урф бўлиб бораётгани айтилади. Айниқса, амалдорлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ходимлари ва тадбиркорларнинг иккинчи ва учинчи марта яширин уйланишлари кўп кузатилади.

Бундай никоҳлар расмийлаштирилмайди, кўп ҳолларда исломий никоҳ билан чекланади. Чунки, жиноий қонунлар мажмуаси бўйича икки ёки ундан ортиқ хотин билан яшаган шахс энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бироқ бу тақиқларга қарамасдан, жамиятда кўпхотинлилик кўпайиб боряпти.

Хўш, кўпхотинлилик ўзбек жамияти учун хавфми ёки аёллар муаммоларини ечиш учун имконият? Ўзбекларнинг кўпхотинли бўлиши нафс учунми ёки силаи раҳм?

Бугунги баҳс мавзуси ана шу ҳақда. Баҳслашувчилар кўпхотинлилик тарафдори, тошкентлик 40 ёшли Нозимжон ва кўпхотинлиликка қарши, ўртачирчиқлик 45 ёшли Наримон.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG