Линклар

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги Ҳолливуд юлдузи Анжелина Жолини ташкилот раҳбари Антонио Гутерреснинг махсус вакили деб эълон қилди.

Анжелина Жоли шу пайтгача БМТнинг яхши ният элчиси сифатида фаолият юритиб келаётан эди.

Олий комиссарлик матбуот котиби Адриан Эдвардс 36 яшар америкалик киноактриса бундан буён қочқинларга оид глобал масалалар кўриладиган дипломатик даражадаги учрашувларда Гутерреснинг вакили сифатида иштирок этишини билдирди.

Анжелина Жоли сўнгги 10 йил давомида Қочқинлар масалалари бўйича БМТ Олий комиссарлиги вакили сифатида Ироқ, Ҳаити, Покистон ва бошқа давлатлардаги қочқинлар лагерларига борган.
XS
SM
MD
LG