Линклар

Туркманистонда талабаларнинг олийгоҳга машинада келиши тақиқланди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов.

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов фармойиши билан талабаларнинг шахсий автомобил ва таксида олийгоҳга келиши ҳамда тунги клуб, ресторан ва кафеларга бориши тақиқлаб қўйилди. Шунингдек, туркман олийгоҳлари ётоқхоналарида қаттиқ назорат ўрнатилгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур тақиқ мамлакатдаги юқори лавозимли амалдорларнинг фарзандлари иштирокида содир бўлган автоҳалокатлар билан боғлиқ.

13 апрел куни Бердимуҳаммедов ўғли автоаварияга учраган Энергетика ва Саноат вазири Ёрмуҳаммад Ўразқулиевни ишдан бўшатди.

Ўшанда маҳаллий телевидение орқали кўрсатилган ҳукумат йиғилишида Туркманистон президенти “айрим расмийлар болаларининг тарбиясига етарлича эътибор бермаётгани”ни таъкидлаган эди.
XS
SM
MD
LG