Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Суриядаги халқаро кузатувчилар миссияси кенгайтирилиши лозим, деган фикрда.

Сешанба куни сўзлаган Бан Ки Мун Суриядаги вазият мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда, 250 нафар кузатувчи етарли бўлмаслиги мумкинлигини билдирди.

Расмийлар ва мухолифат ўртасида тинчлик битимига эришилганига қарамасдан, бу мамлакатда аҳён-аҳёнда тўқнашувлар содир бўлиб турибди.

Ҳозирча Сурияга БМТнинг фақат бир неча кузатувчиси келган ва мамлакат расмийлари ҳали уларнинг ваколатларини тўла тасдиқлаганларича йўқ.
XS
SM
MD
LG